Тошкентга гепатит C га қарши дори воситаларининг жорий йилдаги еттинчи партияси етиб келди

    Миср ҳукумати томонидан С гепатитига қарши «Софосбувир-400мг» дори воситасининг навбатдаги партияси Ўзбекистонга етказиб берилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

    Умумий 12 дона қутиларда 6720 дона «Софосбувир-400мг» дори воситалари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморларга тақсимланади.

    Миср ҳукумати томонидан 2025 йилга қадар умумий қиймати 4,2 миллион доллар бўлган жами 800 минг дона C гепатитига қарши «Даклатасвир» ва «Софосбувир», Б гепатитига қарши «Энтекавир» дори воситаларининг берилиши бўйича келишувга эришилган эди.

    Ҳозирги кунга қадар вазни 13,4 тоннага тенг бўлган мазкур дори воситалари Мисрдан мамлакатимизга босқичма-босқич юборилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates