Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳар, Олмазор туманида Шифобахш сувлар кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими А.Ҳамидов, ППХ Р.Мамадиев ва Кинология хизмати ходими А.Рахимовлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган Матиз русумли автомашина тўхтатилиб текширилганда, автомашина йўловчиси 1995 йилда туғилган Ш.Х. ўзини тутиши ва гап сўзидан ходимларда шубҳа уйғотган, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи Ш.Х.нинг ёнидан, сигарет қутиси ичига яширилган наркотик моддасига ўхшаш ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддалари топилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ш.Х. ва аниқланган модда Олмазор тумани ИИО ФМБга топширилди.