Асосий кириш жойи Навоий кўчасидан, Hyatt меҳмонхонаси ва Алишер Навоий номидаги миллий кутубхона оралиғидан, улкан дарвоза орқали кирилади. Дарвозанинг олдида майдон ва катта саҳна бўлиб, унда DJ Trace, Roger Gunn, DJ Sam, DJ Voynov ва DJ Endigo каби машҳур диджейлар иштирокида жўшқин мусиқа оқшомлари ўтказилади. Шу ернинг ўзида Tashkent Voice Fest қўшиқ ва Tashkent Dance Fest рақс танловлари бўлиб ўтади.
Чап томонда биз футбол, армрестлинг учун ҳудудларини, «ҳаво» баскетболи учун майдонча, теннис столлари, бадминтон майдончаси жой олган спорт ҳудудини кўришимиз мумкин. Тошкентда илк бора Laser run лазер пистолетидан отиш мусобақаси бўлиб ўтиб, унда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш шарт эмас.
Ўнг томонда турли қизиқарли ҳудудлардан иборат майдон жойлашган бўлиб, унда ҳам кўплаб тадбирлар ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, Бешта ташаббус ғояси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2019 йил 19 март куни ёшларга бағишланган селектор мажлисида илгари сурилган. Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Фурқат Маҳмудхўжаевнинг сўзларига кўра, Бешта ташаббус йўналишидаги тадбирлар мактаб ва ОТМларда турли форматларда ўтказилиб келинмоқда. Бу ерда эса тўпланган тажрибадан энг яхшисини жамлашга ҳаракат қилинган – турли ёшлар гуруҳларининг таклифлари ва янги ечимлар
Билимдонларнинг машҳур «Заковат» ўйини учун махсус ҳудуд ташкил этилган бўлиб, ташкилотчилардан бири – ном қозонган блогер Хушнудбек Худойбердиев. Унинг ёнида компьютер ўйинлари ихлосмандлари учун ҳудуд ташкил этилган бўлиб, Tashkent Cyber Cup-2021 мусобақаси бўлиб ўтади. Шу ернинг ўзида «Х-лойиҳа» идеатони бўлиб ўтади, унинг давомида иштирокчи жамоалар турли йўналишлардаги IT-лойиҳаларини ишлаб чиқадилар.
Бу ерда шунингдек, катта матбуот маркази ташкил этилган бўлиб, унда вазирлар, ҳокимлар ва бошқа раҳбарлар билан учрашувлар бўлиб ўтади, улар ўз иши ҳақида сўзлаб, ёшларнинг саволларига жавоб беради. Дарвоқе, ҳозирда ёшлар учун 72 та имтиёз амал қилмоқда, лекин улар ҳақида камдан-кам одам билади, марказда улар ҳақида батафсил билиб олиш имконияти бўлади. Учрашувлар жадвали эълон қилинади, саволларни тайёрланг.
Шунингдек, Аёллар нетворкинг ҳафталиги бўлиб ўтади, унда жамоалар муаллифлик лойиҳаларини тақдим этадилар, ўқув тренинглари, нуфузли спикер ва мураббийларнинг чиқишлари бўлиб ўтади. Ғолиб жамоа ТВС электрон банкидан совринга эга бўлади.
Стрит-арт танлови, хенд-мейд ярмаркаси, «Электрооко» поп-гуруҳининг чиқишлари ва яна ўнлаб тадбир ва фаолликлар бўлиб ўтади.
Қизиқарлиси шундаки, фестиваль ўтказилгандан кейин у 25 майда тугамайди, барча иншоотлар қолиб, ёшлар тадбирлари учун фаол қўлланилади.
Ҳозиргача 40 000 нафар киши рўйхатдан ўтиб бўлди (Toshkent21.uz сайтида). Эслатиб ўтамиз, рўйхатдан ўтиш мусобақалар, танловлар ва акциялар иштирокчилари учун керак, ташриф буюрувчилар учун кириш эркин. Карантин талаблари инобатга олинади, майдонда тиббиёт ходимлари навбатчилик қилади, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.











