Тошшаҳартрансхизмат: Автобусга чипта хариди учун янги инфокиосклар тадбиркорлар томонидан ўрнатилади

    15 январь куни Тошшартрансхизмат АЖ расмийлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

    Унда жамиятнинг бошқарув раиси биринчи ўринбосари Рустам Шомуродов 675 та инфокиоск Тошкент шаҳри бўйлаб қайси манба ҳисобидан ўрнатилишини айтиб ўтди.

    Қайд этилишича, бунда давлат ҳисобидан маблағ сарфланмайди. Масъулият тадбиркор зиммасига юклатилади.

    “Шуни айтиш лозимки, [бу бўйича] давлат бир тийин “расход” қилмаяпти. Кечанинг ўзида 2 700 та нуқта [QR чипта сотиладиган жой] Тошкент шаҳри бўйича қўшилди, шундай қилиб Тошкент шаҳри бўйича QR чипталарни сотиб олиш имконияти мавжуд 8 мингта нуқта пайдо бўлди. Ўзи бекатлар 2 600 та бўлса, 8 мингта нуқтада QR чиптани сотиб олса бўлади.
    Яна бир нарсани айтиш лозимки, бу ҳозир бўлмаса ҳам, экранда чиққан QR кодни расмга олиб, автобусга ўрнатилган валидаторга кўрсатсангиз, тўлов қабул қилинади.

    Муаммолардан келиб чиқиб, АТТО, Paynet ечимларини ишлаб чиқиш бўйича қаттиқ иш олиб боришяпти”, – дейди у.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates