«Total Eren» Ўзбекистон билан ҳамкорликни янада ривожлантиради

    Инвестициялар 20 январ 2023 1905

    Жорий йил 19 январда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида вазир Лазиз Кудратов «Total Eren» корхонаси вице-президенти Антуан Гаррет билан учрашди.

    Учрашувда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш натижалари ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш режаларига эътибор қаратилди.

    Жумладан, ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлар самарадорлигининг ёрқин мисоли сифатида Самарқанд вилояти Нуробод туманида 2022 йил апрель ойида 100 МВт қувватга эга фотоэлектр станцияси муваффақиятли ишга туширилгани ҳақида сўз борди. «Total Eren» компаниясининг янги йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш орқали Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтиришга нияти борлиги билдирилди. Шу нуқтаи назардан, томонлар мамлакатимизда бўлган янги фотоэлектр станцияларини қуриш имкониятларини муҳокама қилдилар.

    Маълумот учун: «Total Eren» қайта тикланадиган энергия манбаларига асосланган электр станцияларини қуриш, лойиҳалаш, молиялаштириш ва улардан фойдаланишга ихтисослашган. Корхона дунёнинг 22 та давлатида фаолият юритади. Жами «Total Eren» томонидан ишга туширилган объектлар ва лойиҳалаштирилаётган энергия ишлаб чиқариш корхоналарининг умумий қуввати 4 ГВт дан ошади, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates