Тойлоқда сув назорати соҳасида 74 та қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди

    Тойлоқ туманида жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида сув назорати бўйича 148 та назорат тадбирлари ўтказилган.

    Сувнинг ҳар бир томчисини қадрлаш нақадар зарурат эканлигини бугун ҳаётнинг ўзи тақоза қилмоқда. Шу маънода, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалалари ҳам долзарб аҳамиятига эга бўлмоқда.

    Сув истеъмолчиларининг ушбу талабларга риоя этишлари ҳамда жойларда содир этилиши мумкин бўлган қонунбузилиши ҳолатларининг олдини олиш устидан “Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан доимий назорат ўрнатилган.

    Тойлоқ туманида жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида сув назорати бўйича жами 148 та назорат тадбирлари ўтказилган. Шундан текширишлар 45 та, мониторинг тадбирлари 103 тани ташкил этади. Ўтказилган назорат тадбирлари давомида 74 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, мазкур ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан 48 та маъмурий жарима, 26 та ҳолатда бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатма берилди.

    Айтиш жоизки, қишлоқ хўжалигида сувга бўлган талаб ва эҳтиёжнинг йилдан йилга ортиб бораётгани, тақчиллик кузатилаётгани суғориш ишларида жиддий муносабатни ўрнатиш кераклигини эслатмоқда. Бу борада инспекторлар томонидан экин майдонларини сув билан ишончли таъминлаш ва сув танқислигини олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда суғоришнинг самарали йўллари, истеъмолчиларнинг сувдан фойдаланиш бўйича маданиятини ошириш билан боғлиқ муҳим вазифалар юзасидан жойларда тушунтириш, тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Бироқ шунга қарамай, экинларни кўллатиб суғориш, ноқонуний сув олиш, коллектор-дренажларга оқизиш, сувни ўз ҳолига ташлаб қўйиш сингари ҳолатларга дуч келинмоқда.

    Мисол учун, туманнинг Жумабозор агрофирмасига қарашли “Нодир” номли фермер хўжалиги томонидан сув ресурсларидан фойдаланишда исрофгарчиликка йўл қўйилганлиги аниқланди.

    Бундай ҳуқуқбузарлик ҳолатлари туманнинг Бахшитепа агрофирмасига қарашли “Усмонов Облоқул” номли фермер хўжалиги томонидан ҳам содир этилган. Уларга нисбатан амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ўтказилган назорат тадбирлари давомида Тойлоқ туман ирригация бўлимига қарашли “Сариосиё” каналининг сув бўлиш нуқтаси носозлиги туфайли ирригация бўлим бошлиғига нисбатан огоҳлантириш берилди.

    Бу каби қонунбузилиши ҳолатларига кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Лекин шуниси аниқки, сув ва сув ресурсларидан фойдаланиш соҳасида ҳам қоида ва меъёрлар, талаблар мавжуд. Бу қонун ва қонун ости ҳужжатлари билан мустаҳкамлаб қўйилган. Уни менсимаган, амал қилмаган ёки четлаб ўтганларга эса жазо муқаррар.

    З.Эшонқулов,

    “Ўзагроинспекция”нинг Тойлоқ туман

    бўлими бошлиғи

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates