АҚШ маъмурияти мамлакатдан ташқарида ишлаб чиқарилган барча автомобилларга 25 фоизлик импорт божларини жорий қилади. Бу ҳақда чоршанба куни Оқ уйда журналистлар билан учрашувда АҚШ Президенти Дональд Трамп маълум қилди, деб хабар беради tass.ru.
“Амалда 25 фоизлик бож жорий қиламиз. Лекин сиз машиналарни АҚШда йиғсангиз, тарифлар бўлмайди”, деди у.