баннер
1 апр 2025
05:15

    ОАВ: АҚШ Украинанинг барча ресурслари устидан назоратни қўлга киритмоқчи

    Ресурслар бўйича янги келишув лойиҳаси АҚШга Украинадаги инфратузилма ва минерал ресурсларни қазиб олиш лойиҳаларига киритиладиган инвестиция устидан назорат қилиш учун кенг ваколатлар беради, деб ёзади Financial Times ва Bloomberg.

    23 март куни Киев томонидан қабул қилинган АҚШ-Украина ўртасидаги минерал ресурслар бўйича янги шартнома лойиҳаси Вашингтондан Украинанинг минерал ресурслари ва энергетика активлари устидан назоратни ўрнатиш бўйича анча тажовузкор талабларни ўз ичига олади. Бироқ, ҳужжатда ҳеч қандай хавфсизлик кафолатлари мавжуд эмас. Бу ҳақда 27 март, пайшанба куни Financial Times газетаси ва Bloomberg агентлиги хабар берди. Иккала ОАВ ҳам уларнинг таҳририятлари битим лойиҳасини кўриб чиқишга муваффақ бўлганини таъкидламоқда.

    Аниқлик киритилишича, келишув Украинанинг барча минерал ресурслари, жумладан, нефть ва газ, шунингдек, бутун мамлакат бўйлаб асосий энергетика ресурсларига тааллуқли бўлиши керак. Келишув, шунингдек, табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган йўллар, темир йўллар, қувурлар, бандаргоҳлар ва қайта ишлаш заводлари каби инфратузилмани ҳам ўз ичига олади, деб хабар берди FT.

    Нашрнинг ёзишича, тегишли лойиҳалардан олинган маблағлар хорижий валютага айлантирилиб, хорижга жўнатилиши керак, кечикишлар ёки келишмовчиликлар юзага келган тақдирда компенсация учун Украина жавобгар бўлади, дейилади хабарда. Украинанинг нефть, газ ва фойдали қазилмаларни қазиб олиш лойиҳаларидан тушадиган даромадлари махсус инвестиция жамғармаси томонидан икки давлат ўртасида тақсимланади.

    FT маълумотларига кўра, АҚШ унга ўтказилган фойдани биринчи бўлиб олади ва инфратузилма лойиҳаларига устувор ҳуқуқларни, шунингдек, ресурсларни учинчи шахсларга сотишга вето қўйиш ҳуқуқини сақлаб қолади, деб хабар беради dw.com.

    Bloombergнинг аниқлик киритишича, келишув лойиҳасига кўра, инвестиция жамғармаси Американинг Халқаро тараққиётни молиялаштириш корпорацияси (DFC) томонидан назорат қилиниши керак. У директорлар кенгашининг беш аъзосидан уч нафарини тайинлайди ва “олтин акция”га эга бўлиб, муайян қарорларни блоклаш ҳуқуқига эга бўлади. “Украина яна икки нафарини (директорлар кенгаши аъзолари) тайинлайди ва жамғарманинг кундалик бошқарувига аралаша олмайди”, деб таъкидлайди муаллифлар.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech