Трамп: Исроил ва Эрон катта эҳтимол билан жанговар ҳаракатларни тўхтатишга келишиб олишади

    Исроил ва Эрон катта эҳтимол билан жанговар ҳаракатларни тўхтатиш бўйича келишувга эришишади, аммо бу дарҳол содир бўлмаслиги мумкин.

    Бу ҳақда АҚШ Президенти Дональд Трамп “Еттилик” (Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, АҚШ, Франция ва Япония) етакчиларининг саммити бўлиб ўтадиган Канадага учиши олдидан Оқ уйнинг жанубий майсазорида журналистлар саволларига жавоб берар экан.

    “Умид қиламанки, [Исроил ва Эрон ўртасида] келишув бўлади. Менимча, келишув вақти келди”, деди у. “Аммо баъзида жанг қилиш керак бўлади”, дея қўшимча қилди Трамп жангни давом эттириш имкониятини назарда тутиб.

    Унинг таъкидлашича, келишувга эришиш учун “барча имконият бор”.

    Президент Вашингтон Исроилга мудофаа ёрдамини кўрсатишда давом этишига ишонтирди. Трамп яҳудий давлатидан Эронга зарба беришни тўхтатишни сўрагани ҳақидаги саволга жавоб беришдан бош тортди.

    Вашингтон маъмурияти раҳбари аввалроқ Эрон ва Исроил ўртасида тез орада тинчлик ўрнатилишига ишонч билдириб, айни вақтда шу мақсадда учрашувлар ва телефон суҳбатлари ўтказилаётганини таъкидлаган эди. У тафсилотларни келтирмади, деб хабар беради report.az.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates