Трамп: Канада учун мустақил давлат бўлиб қолиш АҚШ штатига айланишдан ёмонроқ

    Канаданинг мустақил давлат сифатида мавжудлиги унчалик яхши эмас ва у Америка штати бўлса яхши бўларди, деди АҚШ Президенти Дональд Трамп.

    “Канада дефольт ҳолатида, улар НАТОнинг энг кам пул тўлаётган аъзоси, бу адолатсизлик, Америка уларга автоматик тарзда ёрдам беради деб ўйлайди. Лекин штат сифатида у ажойиб тарзда ишлайди. Алоҳида давлат сифатида биз буни тўхтатамиз”, деди Трамп Fox News телеканалига берган интервьюсида, АҚШ нима учун қўшнисига субсидиялар тўлаши кераклигини тушунмаслигини таъкидлади.

    Трамп гёки “Россия кемалари, Хитой кемалари Канада атрофида сузиб юради”.

    “Улар Канадани, Гренландия атрофида юрибди. Биз Гренландия атрофида бунга йўл қўймаймиз”, деди Трамп.

    “Канада жуда катта автосаноатга эга. Биз уларнинг машиналарини хоҳламаймиз”, дея қўшимча қилди Трамп, агар келишувга эришилмаса, Канада автомобиль саноатига 100% гача божлар жорий этишга ваъда берди.

    Трамп аввалроқ Канада бош вазири Жастин Трюдони “Канада буюк штати губернатори” деб атаган эди, чунки Қўшма Штатлар Канада товарларига божлар жорий этиши борасида келишмовчиликлар юзага келган. Трамп кейинроқ Канада АҚШга 51-штат сифатида қўшилса, Вашингтоннинг савдо божларидан қочиши ва ҳарбий ҳимоя олиши мумкинлигини айтганди, деб хабар беради ria.ru.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates