АҚШ Президенти Дональд Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида режалаштирилган “Олтин гумбаз” ракетага қарши мудофаа тизимига қўшилиш Канадага 61 миллиард долларга тушишини айтиб, бу маблағни тежаш учун мамлакатни АҚШга қўшилишга чақирди, деб хабар беради ria.ru.
“Мен бизнинг ажойиб Олтин гумбаз тизимимизнинг бир қисми бўлишни жуда хоҳлайдиган Канадага, агар улар алоҳида, лекин тенг бўлмаган миллат бўлиб қолса, 61 миллиард долларга тушишини айтдим. Аммо улар бизнинг қимматли 51 штатимизга айланса, бу нол долларга тушади. Улар таклифни баҳоламоқда”, деб ёзган Трамп.









