АҚШ Президенти Дональд Трамп Боку ва Ереван ўртасида тинчлик битими 8 август куни Оқ уйда имзоланишини маълум қилди. У 7 август куни тегишли мақолани Truth Socialга жойлаштирди, деб хабар берди tass.ru.
Трампнинг сўзларига кўра, 8 август куни Оқ уйда Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев иштирокида “тинчлик саммити” бўлиб ўтади. “Менинг маъмуриятим бир мунча вақт ҳар икки томон билан шуғулланади. Эртага Президент Алиев ва Бош вазир Пашинян Оқ уйда расмий тинчлик [келишув] имзолаш маросимида иштирок этишади”, деб ёзган Америка раҳбари ва АҚШ иқтисодий соҳада ҳар икки тараф билан ҳам икки томонлама шартномалар имзолашини қўшимча қилди.









