Трамп Россияга қарши жиддий санкциялар киритиш шартини айтди

    АҚШ Президенти Дональд Трамп Шимолий Атлантика альянсининг барча аъзолари биргаликда ҳаракат қилиб, Россиядан нефть сотиб олишни тўхтатса, Россияга нисбатан жиддий санкциялар киритишга тайёрлигини айтди.

    “Агар барча НАТО давлатлари келишувга эришиб, биргаликда ҳаракат қила бошласа ҳамда барча НАТО давлатлари Россиядан нефть сотиб олишни тўхтатса, мен Россияга нисбатан жиддий санкциялар киритишга тайёрман”, деб ёзди Оқ уй раҳбари Truth Social нашрида, у ўз хабарини “барча НАТО давлатлари ва дунёга мурожаат” деб атади.

    АҚШ Президенти, унинг нуқтаи назари бўйича, НАТО “ғалаба”га 100 фоиз содиқлик кўрсатмаётганини тушунтирди ва у альянснинг айрим мамлакатлари Россиядан нефть сотиб олишини “ҳайратланарли” деб атади. Унинг фикрича, бу альянснинг музокаралардаги позициясини заифлаштирган. Сиз тайёр бўлсангиз ҳар қандай вазиятда, бунга старт беришга тайёрман. Шунчаки айтинг, қачон?, деб ёзди Трамп.

    Шунингдек, у НАТО давлатларини Хитойга 50-100 фоиз миқдорида импорт божлари жорий этишга чақирди, деб хабар берди tass.ru.

    Унинг сўзларига кўра, бу Украина инқирозини тугатишга ёрдам беради, бироқ божлар муаммо тинч йўл билан ҳал қилинганидан кейин олиб ташланиши мумкин. У яна Украина инқирозини “[Жо] Байден ва [Владимир] Зеленский ўртасидаги уруш” деб атади.

    “Агар НАТО мен айтганимни қилса, бу уруш тезда тугайди ва одамларнинг ҳаёти сақлаб қолинади. Агар йўқ бўлса, сиз менинг вақтимни ва Қўшма Штатларнинг вақт ва кучини беҳуда сарфлаяпсиз”, деб ёзди Трамп.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates