Транскаспий халқаро транспорт йўлаги орқали юк ташувлар ҳажмини ошириш масалалари муҳокама қилинди

    Транспорт вазирининг ўринбосари Абдусамат Мўминов бошчилигидаги Ишчи гуруҳнинг Озарбайжонга амалий сафари давомида қатор учрашувлар ўтказилди.

    Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, 13-15 февраль кунлари бўлиб ўтган ушбу сафар давомида Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида транспорт ва транзит юк ташувлари масалалари бўйича Қўшма ишчи гуруҳининг биринчи йиғилиши ўтказилди.

    Унда Транскаспий халқаро транспорт йўлаги ҳамда 6 давлат (Озарбайжон, Грузия, Қирғизистон, Туркманистон, Туркия, Ўзбекистон) темир йўл тузилмалари иштирокида ташкил этилган CASCA+ мультимодал транспорт йўлаги орқали юк ташувлар ҳажмини ошириш, шунингдек, инфратузилмани ривожлантириш, ташув жараёнларида қулай шароитни яратиш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

    Шунингдек, Озарбайжоннинг ерусти транспорти қўмитаси, «Озарбайжон темир йўли», «Боку халқаро денгиз савдо бандаргоҳи», «Озарбайжон Каспий денгиз кемачилиги» компанияси ҳамда Боку кемасозлик заводи раҳбарияти билан учрашувлар ўтказилди.

    Учрашувлар давомида Ўзбекистоннинг экспорт ва импорт юкларини Озарбайжон ҳудуди орқали Европа ва Америка қитъаси давлатларига ташувларни узлуксиз ташкил этиш, юк ташувлар харажатини ва муддатини қисқартириш, тариф имтиёзларини кенгайтириш, порт инфратузилмасидан самарали фойдаланиш ҳамда логистика занжирини яратиш бўйича музокаралар олиб борилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates