Транспорт бошқармаси инспектори хизмат кийимидаги "Қашқадарё Республикаси" ёзувига изоҳ берилди

    Транспорт 3 декабр 2022 2182

    Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси инспектори хизмат кийимидаги ёзув ижтимоий тармоқда кенг муҳокамага сабаб бўлди.

    Ушбу ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати изоҳ берди.

    Таъкидланишича, ёзув билан боғлиқ ҳолат тегишли ишчи гуруҳи томонидан ўрганилган.

    Транспорт вазирининг 2021 йил 29 октябрдаги 208-сонли буйруғига асосан, хизмат кийими бўйича қатор тавсифлар тасдиқланган бўлиб, бошқарма инспектори Ҳ.Ж. томонидан мазкур талаблардан бири қўпол равишда бузилган.

    "Шуни ҳисобга олиб, инспектор Ҳ.Ж. га ҳамда ўзига юклатилган вазифасига совуққонлик билан қараган бир қатор ходимларга тегишли тартибда интизомий чоралар кўрилди", - дейилади хабарда.
    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates