Учрашувда автомобиль транспорти соҳасида йўловчи ва юк ташишни лицензиялаш, халқаро ташувларга рухсатномалар бериш, рақамли назорат ҳамда йўналишсиз такси фаолиятини тартибга солиш, соҳа кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича Туркия тажрибаси ўрганиляпти.
Шунингдек, соҳага доир қонунчилик-ҳужжатларини такомиллаштириш билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр алмашилди, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.