Транспортлар ҳаракати тартибга солинди

    “Дамас” русумли йўловчи ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситаларининг ҳаракатланишига рухсат берилиши хусусида таклифлар билдирилмоқда.

    Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда Навоий шаҳри ва вилоят ҳудудларида жамоат транспортларининг камлиги, айрим ҳолларда йўналишдаги автобуслар томонидан пандемия талабларига зид равишда аҳолига хизмат кўрсатилаётганлиги, шунингдек, йўналишсиз таксилар томонидан йўл кираларнинг асоссиз равишда оширилаётгани ҳолатлари ҳақида маълумотлар тарқалмоқда. Айниқса, «Дамас» русумли йўловчи ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситаларининг ҳаракатланишига рухсат берилиши хусусида таклифлар билдирилмоқда.

    Шу ўринда таъкидлаш лозимки, «Ўзбекистон Республикасига Коронавирус пандемиясининг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси»нинг 2020 йилдаги 31 августдаги 45-мажлис баёнига кўра, йўналишсиз таксилар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро автобусларга рухсат берилган бўлсада йўналишларда қатновларни амалга оширувчи «Дамас» автотранспорт воситалари бундан мустасно эканлиги қатъий белгилаб қўйилган.

    Шунингдек, пандемия даврида ушбу автотранспорт воситалари билан йўловчи ташиш фаолияти аниқланганда Ўзбекистон Республикаси М.Ж.т.Книнг 54-моддаси («Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш»)га асосан фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган.

    Юқоридагилардан келиб чиқиб, нафақат мамлакатимиз, балки бутун дунёда давом этаётган коронавирус пандемияси даврида Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган талаб ва тартибларга қатъий риоя қилинишини мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

    Бундан ташқари, айни пайтда шаҳар атрофи ва шаҳарлараро транспорт қатновини яхшилаш ҳамда аҳолига сифатли хизмат кўрсатишни яхшилаш мақсадида тегишли масъул давлат бошқарув органлари томонидан зарур чоралар тадбирлар кўриб борилаётганини маълум қиламиз.

    Навоий вилояти транспорт бошқармаси матбуот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates