Низомга кўра, давлат хизмати ERP sport тизими орқали Спорт вазирлиги томонидан кўрсатилади.
Давлат хизмати кўрсатилгани учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида тўлов ундирилади.
Тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчиларга иккинчи, биринчи ва олий малака тоифалари берилади.
ERP sport тизимида маълумотлар тўлиқ шакллангандан сўнг 1 иш кунида QR-код қўйилган ҳолда электрон шаклда малака тоифаси тўғрисида гувоҳнома расмийлаштирилади.
Бу ҳақида автоматик тарзда тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчиларга Электрон ҳукумат тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали СМС-хабарнома юборилади.
Малака тоифаси 4 йил муддатга берилади.









