Туғуруқни амалга ошириш хизматларига нодавлат тиббиёт ташкилотлари ҳам жалб қилиниши мумкин

    Бу бўйича Президент қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Республика туғруқ мажмуалари фаолиятига замонавий бошқарув усулларини жорий қилиш ҳамда “Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар дастури”ни тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди.

    Ҳужжат билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирликларининг туғуруқ мажмуалари фаолиятига замонавий бошқарув усулларини жорий қилиш, уларни ишончли бошқарувга бериш, соҳада тиббий хизматлар сифатини тубдан яхшилаш, тиббиёт ходимларининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича билимини ошириш, ҳомиладор, бўлажак оналарга кўрсатиладиган хизматни замонавий молиявий усулларни татбиқ этиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланади.

    Хусусан, Республика Она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг ҳудудий филиаллари, туманлараро перинатал марказлари, туғуруқ муассасалари, кўп тармоқли марказий поликлиникалар, оилавий поликлиникалар, оилавий шифокорлар пунктларидан иборат ягона вертикал тизимни интеграцияси амалга оширилади.

    2024 йил 1 июлдан бошлаб, репродуктив ёшдаги ва ҳомиладор аёлларга кўрсатилаётган тиббий ёрдамни яхлитлигини ва узлуксизлигини таъминлаш учун республикадаги барча туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари ва оилавий поликлиникаларининг акушер гинеколог лавозимлари тегишли туман(шаҳар) тиббиёт бирлашмалари таркибидаги туғуруқ мажмуалари бошқарувига ўтказилади.

    Бунда, акушер гинеколог лавозимлари туғуруқ мажмуалари таркибий тузилма раҳбарларига бўйсунади.

    Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат тиббий суғурта жамғармаси билан биргаликда 2025 йил 1 январдан туғуруқни амалга ошириш хизматларига нодавлат тиббиёт ташкилотларини жалб қилиш чораларини кўради.

    Бунда, туғуруқни амалга ошириш хизматлари рўйхати ва мазкур хизматлар қийматини аниқлаш методологияси ҳамда ҳомиладор томонидан туғуруқни амалга ошириш учун ўз хоҳишига кўра давлат ёки нодавлат тиббиёт ташкилотини эркин танлаш имкониятини белгилаш механизми ишлаб чиқилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates