Шаҳарнинг ёши 2200 йил деб баҳоланмоқда.
Унинг харобалари Сухая Воронка дарёсининг ўнг қирғоғида жойлашган. Мутахассисларнинг фикрича, у ерда одамлар нисбатан қисқа вақт – милоддан аввалги IV-III асрларда яшаган.
Тадқиқот давомида антиқа мис танга топилди. У милоддан аввалги 275-245 йилларда Пантикапей (ҳозирги Керчь)да зарб қилинганлиги аниқланди. Ушбу топилма шаҳарнинг ёшини аниқлаш имконини берди.
Мазкур манзилгоҳ у қадар катта майднни эгалламаган. Аммо у мустаҳкам истеҳкомлар билан жиҳозланган. Дала ва дарё бўйидан учта икки метрли қўрғон ва учта 1,5 метрлик ариқлар билан ҳимояланган.
Аҳоли пунктида Юхновская маданияти вакиллари истиқомат қилишган. Мудофаа истеҳкомлари одамларни ёки чорва молларини ўғирламоқчи бўлган қўшнилардан ҳимоя қилиш учун хизмат қилган.
Шаҳар одамлар яшайдиган жой ва эҳтимол ибодат қиладиган маскан сифатида хизмат қилган. Келгусида олимлар ушбу ёдгорлик бўйича кенг кўламли тадқиқотлар олиб боришни режалаштирмоқда, деб хабар беради mir24.tv.