Термитларнинг Ўзбекистон фаунаси учун янги тури аниқланди

    Фан 1 ноябр 2024 790

    Олимларнинг таҳлилларига кўра, Ўзбекистон фаунасида илк бор қайд этилган мазкур термит тури Шимолий Туркманистондан Жанубий Ўзбекистонга табиий равишда кириб келган.

    Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Зоология институти ҳузуридаги Республика термитларга қарши курашиш илмий-ишлаб чиқариш маркази олимлари томонидан илк бор Ўзбекистон фаунаси учун Blattodea туркуми, Termitidae оиласи, Amitermes авлодига мансуб Amitermes rhizophagus янги термит тури аниқланди.

    Маълумотларга кўра, Termitidae оиласи вакиллари фақат Ўрта Осиёда — Туркманистонда тарқалган.

    Мазкур тур республикамизнинг жанубида Қашқадарё вилояти Миришкор тумани Вори қишлоғида аҳоли турар жойлари ва уларга туташ ҳудудларнинг ёғоч конструкцияларини термитлар билан зарарланиш ҳолатини аниқлаш юзасидан мониторинг тадқиқот ишлари жараёнида аниқланди.

    Термитлар жамоаси кесилган чинор ўсимлигининг илдиз олди қисмида юқори намликка эга бўлган чириган ёғоч пўстлоқ остида қайд этилди. Аниқланган термитлар 1500 тани ташкил этиб, 50 нафар нимфа, 35 нафар аскар, 1415 нафар ишчи термит табақаларидан иборат эканлиги тасдиқланди. Йиғилган намуналар орасида қанотли табақалари учратилмади. Amitermes rhizophagus термит тури тарқалган жойда термитларнинг уя ва озуқа камералари, шунингдек, лой -сувоқлар қайд этилмади.

    Олимларнинг таҳлилларига кўра, Ўзбекистон фаунасида илк бор қайд этилган мазкур термит тури Шимолий Туркманистондан Жанубий Ўзбекистонга табиий равишда кириб келган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates