Япония орбитага ҳарбий сунъий йўлдошни олиб чиқди

    Япония DSN 3 алоқа сунъий йўлдошини орбитага мамлакатнинг ўзини ўзи мудофаа қилиш кучлари учун олиб чиқди.

    Бу ҳақда 4 ноябрь, душанба куни Япония аэрокосмик тадқиқотлар агентлиги (JAXA) маълум қилди.

    Япониянинг янги H3 ракетаси мамлакат жануби-ғарбидаги Кагосима префектурасидаги Танегасима космодромидан Токио вақти билан соат 15:48 да ҳавога кўтарилди. Тахминан 30 дақиқадан сўнг фазовий кема орбитага чиқарилди.

    4 тонналик сунъий йўлдош сунъий йўлдош радиоалоқаларида ишлатиладиган сантиметр тўлқин узунликларининг Х диапазонидаги частоталарда алоқани таъминлаш учун ускуналар билан жиҳозланган. Маълумотларга кўра, мазкур парвоз 50 миллион долларга баҳоланди.

    H3 Япониянинг асосий ракетаси ҳисобланади. У JAXA ва Mitsubishi Heavy Industries томонидан ишлаб чиқилган. Бу унинг тўртинчи ишга туширилиши. H3 H2А ракетасини алмаштирди. H3 4 тоннадан ортиқ юкни қуёш билан синхрон орбитага ва тахминан 8 тоннани геосинхрон орбитага олиб чиқиши мумкин. Бу H2А ракетаси учириши мумкин бўлган фойдали юк оғирлигидан 1,3 баравар кўп, деб хабар беради korrespondent.net.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates