Олимлар 9 октябрдан бери биринчи марта Қуёшда энг юқори Х тоифали янги чақнашни қайд этди, деб хабар берди Амалий геофизика институти.
“24 октябрь куни Москва вақти билан соат 06:57 да 3869 (S16E76) қуёш доғлари гуруҳидаги рентген диапазонида 44 дақиқа давом этган Х3.3 чақнаши аниқланди”, дейилади хабарда.
Амалий геофизика институти коинот об-ҳаво мониторинги маълумотларига кўра, чақнашдан сўнг қуёш рентген портлашларининг Ер ионосферасига таъсир қилиш даражаси беш шкала бўйича R3га (кучли) етди, энг юқори даража R5 (экстремал).
Аввалроқ, 9 октябрь куни Қуёшда содир бўлган кучли Х1.9 чақнаши ҳақида хабар берилган эди, унинг эмиссияси Ерда G4 даражасидаги магнит бўронини келтириб чиқарди.
Қуёш чақнашлари рентген нурланишининг кучига қараб бешта синфга бўлинади: А, Б, C, М ва Х. Минимал А0.0 класси Ер орбитасидаги радиация қувватига 1 квадрат метрга 10 нановаттга тўғри келади. Кейинги ҳарфга ўтишда қувват 10 баробар ортади. Чақнашлар одатда қуёш плазмасининг эмиссияси билан бирга келади, булутлари Ерга етиб келиб, магнит бўронларини қўзғатиши мумкин, деб хабар беради tass.ru.