Туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари ташкил этилади

    Саломатлик 27 июл 2021 2109

    “Аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5198-сон, 26.07.2021 й.) қабул қилинди

    Қарорга кўра, 2021–2022 йиллар давомида туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари таркибида 35 та Туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари босқичма-босқич ташкил этилади.

    Жумладан, қуйидагилар Марказларнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

    - қўшма шикастланишлар ҳамда ўткир қон-томир касалликлари билан тиббий ёрдамга муҳтож беморларга шошилинч ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш;

    ўткир ва сурункали буйрак етишмовчилиги мавжуд беморларга гемодиализ хизматини кўрсатиш.

    Марказларга:

    ҳудудлардаги аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда, шошилинч тиббий ёрдам ва умумий жарроҳлик бўлимларининг умумий ўринлари сони доирасида 50 тадан 60 тагача ўринлар ажратилади;

    ҳудудий соғлиқни сақлаш муассасалари штат бирликлари доирасида қўшимча нейрохирург, невролог, кардиолог, анестезиолог-реаниматолог ва бошқа штатлар киритилади.

    Қарорга кўра, 2021–2023 йилларда болалар, туғиш ёшидаги, ҳомиладор ва бола эмизувчи аёлларни профилактик махсус препаратлар билан бепул таъминлаш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.

    Мазкур дастурни амалга ошириш учун жами харажатлар миқдори 264,5 млрд. сўмни ташкил этади.

    Шунингдек, 2021/2022 ўқув йилидан ОТМда нефрология ва гемодиализ кафедралари фаолияти йўлга қўйилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates