Учрашув давомида хорижий томонга охирги йилларда мамлакатимизда туризм соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижалари етказилди.
М. Ямашита Нара префектураси хорижий меҳмонларга қулайлик яратиш учун туризм инфратузилмасини ривожлантиришга катта эътибор қаратаётганини айтиб, бу борада Ўзбекистон билан тажриба алмашишга қизиқишини билдирди.
Шунингдек, учрашувда Ўзбекистоннинг Японияда ўтказиладиган халқаро сайёҳлик кўргазмаларида иштирок этиши юзасидан фикр алмашилди. Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган навбатдаги “ТХТЙ-2024: Тошкент халқаро туризм ярмаркаси”да Япония томони вакилларининг кенг иштироки масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Ташриф давомида М. Ямашита Ўзбекистон туризм бизнеси вакиллари билан ҳам учрашуви ташкил этилди.
Учрашувда Нара префектурасида Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти тарғиботига бағишланган турли PR-кампаниялар, фестиваль ва тадбирларни ўтказиш, ҳамда талабалар учун ўқув курслари, япон тили гид-таржимонлари учун малака ошириш курсларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.