Туркистондан келган илк самолёт Тошкентга қўнди

    Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси Авиация маъмуриятларининг жорий йил май ойидаги келишувига мувофиқ икки давлат ўртасида янги мунтазам авиақатновлар ташкил этилган эди.

    Жумладан, Самарқанд ва Олмаота, Туркистон ва Тошкент шаҳарлари ўртасида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди.

    Бугун маҳаллий вақт билан 12:55да 180 нафар йўловчидан иборат илк самолёт Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди.

    – Бизнинг бир оёғимиз Ўзбекистонда, бири Қозоғистонда, – дейди қозоғистонлик Дилноза Ибрагимова. – Боиси бу ерда қариндош-уруғ, дўсту қадрдонларимиз бор. Йилда уч-тўрт бора Тошкент шаҳрига келиб, уларни зиёрат қилиб кетамиз. Шу баҳона пойтахтдаги катта ўзгаришларни кўриб, янгиланамиз. Фазандларимиз ёш бўлгани учун, совуқ бор, иссиқ бор – машинада келиб-кетишга қийналардик. Энди эса оғиримиз енгил бўлди.
    Мазкур йўналишдаги парвоз ҳафтада икки марта – душанба ва пайшанба кунлари амалга оширилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates