Туркий давлатлар ташкилотининг янги байроғи қабул қилинди

    Бишкекдаги Туркий давлатлар ташкилоти давлат раҳбарларининг 11-саммитида ташкилотнинг янги байроғи қабул қилинди.

    Байроқда кўк фонда саккизбурчак, юлдузли ярим ой ва марказда тўғри нурлари бўлган қуёш тасвирланган.

    Мовий фон (Pantone 3125C) мусаффо осмон, тинчлик ва фаровонлик рамзи. Монохром фон туркий халқларнинг бирлигини ифодалайди. Тарихан мовий ранг туркий маданият ва анъаналар билан боғлиқ бўлиб, бу унинг маданий аҳамиятини янада оширади.

    Саккизбурчак кўп асрлик туркий давлатчилигини ифодалаб, республика барпо этилганлиги, умумий туркий маданий меросдан келиб чиққан барқарорлик, ўзаро боғлиқлик ва куч-қувват рамзидир. Туркий ва ислом анъаналарида саккизбурчак етакчилик ва донолик рамзи ҳисобланади.

    Қуёш ўзининг қирқта тўғри нурлари билан бир текисда тарқалиб, ёруғлик, очиқлик ва ҳаётийликни англатади. Нурлар туркий дунёнинг йўлини ёритиб, уни янада порлоқ ва фаровон келажак сари етакловчи умумий қадриятлар ва умумий қарашни ифодалайди.

    Бутун туркий дунёга машҳур тимсол бўлган ярим ой ва юлдуз туркий давлатчилик, юксалиш, келажакка интилиш ва тараққиёт рамзидир. Бу элементлар туркий давлатларнинг бой умумий тарихига асосланган ташкилотнинг динамик ва истиқболли руҳини акс эттиради.

    Мазкур байроқ Туркий давлатлар ташкилоти миссиясининг асосини ташкил этувчи туркий ўзлик, бирлик, муштарак мерос ва ҳар томонлама ҳамкорликнинг асосий белгиларини ўзида мужассам этган, деб хабар беради report.az.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates