ТДТга аъзо давлатларнинг Иқтисодиёт ва савдо вазирларининг 13-йиғилиши бўлиб ўтди

    Жорий йил 18 октябрда Бишкек шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатларнинг Иқтисодиёт ва савдо вазирларининг 13-йиғилиши ва иқтисодий ҳамкорлик бўйича ишчи гуруҳининг 15-йиғилиши бўлиб ўтди.

    Унда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов иштирок этди.

    Учрашувларда Туркий Давлатлар Ташкилоти Бош котиби Кубаничбек Омуралиев, Қирғизистон Республикаси иқтисодиёт ва савдо вазири Данияр Амангелдиев, Туркия Савдо вазири Омер Болат, Венгрия Ташқи ишлар ва савдо вазирлиги хавфсизлик сиёсати бўйича давлат вазири Петер Штарай, Озарбайжон иқтисодиёт вазири ўринбосари Ровнаг Абдуллаев, Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – миллий иқтисодиёт вазири Нурлан Байбазаров иштирок этди.

    Иштирокчиларга мурожаат қилар экан, Лазиз Кудратов ТДТ халқаро муносабатлар тизимидаги муҳим ўринни, БМТ, ЖСТ, ИҲТ, ИҲТ ва бошқа халқаро ташкилотлар билан яқин алоқалар ўрнатганлигини таъкидлади.

    Ҳудудлараро товар айирбошлаш, инвестициялар, юк ташиш ва туризм кўрсаткичларининг ўсиши қайд этилди. “Яшил” энергия ва транспорт коммуникацияларини ривожлантириш йўналишларида йирик минтақавий лойиҳалар амалга ошириб келиняпти.

    Сўнгги 5 йилда Ўзбекистоннинг ТДТга аъзо давлатлар билан ташқи савдо айланмаси 25 фоизга ошди ва ўтган йил охирида 10 миллиард долларни ташкил этди. Республикамизда ТДТга аъзо мамлакатлар капитали билан биргина жорий йил бошидан буён 500 янги корхоналар ташкил этилди ва уларнинг умумий сони 4 мингтага етди. Охирги уч йилда ТДТ иштирокчи-давлатларидан Ўзбекистон иқтисодиётига киритилган инвестициялар ҳажми 5 миллиард доллардан ошди.

    ТДТ доирасида кўп томонлама иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган бир қатор таклифлар тақдим этилди. Хусусан, савдо ва юк ташиш тартиб-таомилларини тўлиқ рақамлаштириш, “Ягона дарча” тизимини йўлга қўйиш, “яшил” йўлакларни яратиш ва божхона пунктларининг самарали ишлашини таъминлаш, шунингдек, ўзаро инвестицияларни рағбатлантириш ва молиявий қўллаб-қувватлаш механизмлари жорий этиш масалалари илгари сурилди.

    Шунингдек, глобал логистика занжирлари ва транспорт йўлакларини ривожлантириш ва диверсификация қилиш, ягона транзит тармоғини шакллантириш, Темир йўл маъмуриятлари кенгашини ташкил этиш ва унинг дирекциясини Ўзбекистонда жойлаштириш, шунингдек Ташкилот ҳудудида экологик тоза электр энергияси ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида “Яшил энергия сари туркий ҳаракат” концепциясини қабул қилиш таклиф этилди.

    Йиғилиш доирасида Лазиз Кудратовнинг бошқа мамлакатлардаги ҳамкасблари билан бир қатор учрашув ва музокаралари бўлиб ўтди ҳамда ТДТ доирасида ва икки томонлама асосда ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари атрофлича муҳокама этилди. Ўзаро муносабатларни янада ривожлантириш билан бир қаторда Ўзбекистон томони илгари сурган ташаббусларни жорий қилиш бўйича аниқ қадамлар ишлаб чиқилди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates