Туркия билан ўзаро савдо янада ривожлантирилади

    Бизнес 13 апрел 2023 1153

    Жорий йил 11 апрелда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари Хуррам Тешабаевнинг Туркия Савдо вазирлиги ва Турк стандартлари институти вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди.

    Унда икки давлат ўртасидаги ўзаро савдо ҳажмини ошириш бўйича навбатдаги комплекс чора-тадбирлар муҳокама этилди.

    Мулоқот чоғида икки давлат раҳбарлари ўртасидаги ишончли муносабатлар ва доимий мулоқот туфайли сўнгги йилларда кўп қиррали Ўзбекистон-Туркия стратегик ҳамкорлиги ривожланишининг ижобий динамикаси кузатилганлиги таъкидланди.

    Ўзаро савдони ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди. Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги икки томонлама товар айирбошлаш ҳажми сўнгги 5 йил ичида бир ярим баробар ошиб, 2018 йилдаги 2,1 миллиард доллардан 2022 йилда 3,2 миллиард долларга етди. Товарлар таркибини диверсификация қилиш чоралари кўриляпти.

    Шунингдек, савдодаги техник тўсиқларни бартараф этиш, техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш соҳасида кўп қиррали ва ўзаро манфаатли алоқаларни янада кенгайтириш доирасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва келгусидаги истиқболлари муҳокама этилди.

    Сифат инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида Турк стандартлари институти (TSE), Туркия аккредитация агентлиги (TÜRKAK) ва Туркия миллий метрология институти (TÜBİTAK UME) билан ҳамкорлик муваффақиятли ривожланяпти. Юзлаб маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга маҳсулотларни синовдан ўтказиш ва сертификатлашда амалий ёрдам кўрсатаётган «Ўзбекистон-Туркия синов маркази» қўшма корхонасининг муваффақиятли фаолияти таъкидланди.

    Учрашув якунлари бўйича ҳамкорликни давом эттиришга ўзаро тайёрлик билдирилди ва икки давлат ўртасидаги савдо муносабатларини ривожлантириш учун энг қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида фаол ҳамкорлик қилиш формати ишлаб чиқилди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates