Туркия ғарбида юз берган кучли зилзила оқибатида бир киши ҳалок бўлди

    Туркия ғарбидаги Баликесир вилоятининг Синдирги туманида содир бўлган зилзила оқибатида бир киши ҳалок бўлди.

    Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири Али Ерликая маълум қилди.

    Унинг сўзларига кўра, вайроналар остидан чиқариб олинган кекса эркак шифокорларнинг уринишларига қарамай ҳаётдан кўз юмган. Бино вайроналари остидан яна бир неча киши қутқариб олинди, жами 29 киши жароҳат олди.

    Вазир табиий офат ҳудудида икки кун қолишини таъкидлади.

    Зилзила кучи 6,1 магнитудани ташкил этган, эпимаркази 11 километр чуқурликда жойлашган, деб хабар берди report.az.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates