Туркияда кучли зилзила содир бўлди

    Туркия ғарбидаги Манисада 5 магнитудали зилзила юз берди.

    Бу ҳақда Қандилли расадхонаси ва Туркия зилзилаларни ўрганиш институти маълум қилди.

    Маълумотларга кўра, ер силкинишлари маҳаллий вақт билан 01:36 да қайд этилди, манба 12,7 километр чуқурликда, ўчоғи Сома аҳоли пункти яқинида жойлашган.

    Туркия Фавқулодда вазиятлар ва табиий офатларни бошқариш бошқармаси (AFAD) зилзила кучини 4,8 магнитудали деб баҳолади.

    Жабрланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар йўқ, деб хабар беради report.az.