Бу ҳақда расмийларга таяниб, Habertürk телеканали хабар берди.
Маълумотларга кўра, 1978 йилда қурилган 12 қаватли меҳмонхонани бузиш тўғрисидаги қарор Туркиянинг Атроф-муҳит, шаҳарсозлик ва иқлим ўзгариши вазирлиги мутахассислари томонидан ўтказилган экспертиза натижаларига кўра қабул қилинган.
Агентлик мутахассислари бинонинг асосий конструкцияларига жиддий шикаст етганлигини аниқлади ва келажакда ундан фойдаланиш мумкин эмас деган хулосага келди.
Эслатиб ўтамиз, меҳмонхонадаги ёнғин 21 январга ўтар кечаси содир бўлган. Ёнғин содир бўлган вақтда меҳмонхонада жами 238 нафар меҳмон бўлган. Туркияда 22 январ куни миллий мотам эълон қилинди, деб хабар беради report.az.









