Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, Чорум шаҳрида 35 ёшли Х.C. қаҳвахонага қуролли ҳужум уюштирган.
Воқеа кеча маҳаллий вақт билан соат 22:00 атрофида юз берган. Манбаларга кўра, ҳужум уюштирган шахс ов милтиғидан ўқ узган, оқибатда беш киши жароҳатланган, улардан икки нафарининг аҳволи оғир.
Воқеа жойига полиция ходимлари ва тез ёрдам бригадалари жалб қилинган. Жабрланганлар шаҳарнинг турли шифохоналарига ётқизилган.
Ҳозирда полиция жиноятчини қўлга олиш бўйича кенг кўламли операция ўтказмоқда. Воқеа юзасидан суриштирув ишлари бошланган, деб хабар беради report.az.