Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси хабар берди.
Хабарда ёзилишича, Каҳраманмараш вилоятида бедарак йўқолган Ўзбекистон фуқароси Бойбеков Рашид Анвар ўғли топилди.
Қутқарувчилар томонидан вайроналар остидан олиб чиқилган ватандошимиз ҳозирда “Şütçü İmam Üniversitesi Tıp Fakültesi» шифохонасига жойлаштирилган ва илк ёрдам кўрсатилмоқда.