Туркиядаги ўзбекистонликлар сохта купюралардан огоҳлантирилди

    Туркияда сохта 50 долларлик купюралар, баъзан эса 100 долларлик купюралар тарқатилмоқда.

    Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси фуқаролар хорижий валюталарни сотиб олишда ва қабул қилишда диққатли бўлишлари лозимлигини таъкидламоқда.

    Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси сўнгги пайтларда Туркияда сохта 50 долларлик купюралар, баъзан эса 100 долларлик купюралар тарқалаётгани ҳақида огоҳлантирмоқда.

    Шу муносабат билан мамлакатдаги ўзбекистонликлар айрим масалаларда огоҳ бўлишга чақириляпти.

    Жумладан, фуқаролар хорижий валюталарни сотиб олишда ва қабул қилишда диққатли бўлишлари керак.

    Яъни:

    • долларни фақат расмий банклар ёки лицензияли валюта айирбошлаш нуқталарида қабул қилиш;
    • текширув ускуналаридан фойдаланиш, айниқса, катта миқдордаги долларни қабул қилинганида;
    • қўлма-қўл пул айирбошлашдан сақланиш лозим.

    Қонунчилик ва ҳуқуқий маслаҳатлар:

    • сохта купюраларни қабул қилиш ёки тарқатиш қасддан амалга оширилса, Туркия қонунчилигида оғир жазо белгиланган.
    • агар шубҳали купюраларга дуч келинса, зудлик билан маҳаллий полиция ёки консулхонага мурожаат қилиш керак.

    “Сохта пул тарқалиши билан боғлиқ вазиятларда эҳтиёт бўлинг ва шубҳали вазиятларда доимо текширувга мурожаат қилинг. Сизнинг хавфсизлигингиз биз учун муҳим”, – дейилади дипломатик консулхона хабарида.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates