Эрдоған: Суриянинг 5 та шаҳри Туркия таркибида бўлиши мумкин эди

    Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған Суриянинг Ҳалаб, Идлиб, Хама, Дамашқ ва Раққа шаҳарлари, агар Биринчи жаҳон урушининг тугатиш шартлари бошқача бўлганида, Туркия таркибидаги бир хил номдаги вилоятларнинг марказларига айланиши мумкин эди, деди.

    “Агар Биринчи жаҳон уруши минтақамиз чегараларини қайта кўриб чиққанида, шароитлар бошқача бўлганида нима бўлар эди? Катта эҳтимол билан биз Ҳалаб, Идлиб, Хама, Дамашқ, Раққа деб аталадиган шаҳарлар худди Антеп, Ҳатай, Урфа каби бизнинг вилоятларимиз бўларди”, деди Туркия раҳбари ўзининг Адолат ва тараққиёт партиясининг Сакарьяда ўтказилган саккизинчи навбатдаги қурултойида. Ундан иқтибос келтирмоқда RBC.

    Унинг қўшимча қилишича, бу ерлар бошқалар ҳукмронлигига ўтгандан кейин ҳам Туркия у ерда яшовчи халқлар билан алоқаларини бутунлай узмади.

    Бу баёнотдан сўнг бир қанча оммавий ахборот воситалари Эрдоғон Суриянинг бир қанча шаҳарларини Туркияга қўшиб олиш ва Биринчи жаҳон урушидан кейин пайдо бўлган икки давлат чегарасини қайта кўриб чиқиш ниятини билдиргани ҳақида хабар тарқатди. Кейинчалик Анқарадаги дипломатик манба Туркия раҳбариятининг бундай режалари мавжудлигини рад этди, деб хабар bfm.ru.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates