Эрдоған Сурияни тиклаш масаласида ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди

    Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған Туркиянинг мамлакатни тиклаш жараёнига тайёрлигини ва бу жараёнда Сурия халқини ташлаб қўймаслигини билдирди.

    “Сизлар (Сурия халқи) – бу шонли ғалабанинг ҳақиқий эгаларисиз. Сизларни ўз мамлакатим ва халқим номидан ҳурмат билан қутлайман, муборак ғалаба тилайман ва тараққиёт, тикланиш йўналишдаги курашингизда сизни бор кучимиз билан қўллаб-қувватлашимизга умид қиламан ва биз қийинчиликларни биргаликда енгамиз”, деди Туркия раҳбари Вазирлар Маҳкамаси йиғилишидан кейин қилган мурожаатида.

    Аввалроқ Сурияда давлат телевидениесини қўлга олган қуролли мухолифат вакиллари мамлакат устидан назорат ўрнатганликларини айтиб эфирга чиқишган эди. Сурия бош вазири Муҳаммад Ғози ал-Жалолий мамлакатда бир қанча вазирлар билан қолганини, бироқ улар мудофаа вазирининг қаердалигини билишмаслигини айтди. Бош вазир, шунингдек, қуролли мухолифат раҳбарияти билан алоқа ўрнатганини айтди.

    Россия Ташқи ишлар вазирлиги Сурия президенти Башар Асад Сурия можаросининг бир қатор иштирокчилари билан музокаралардан сўнг ўз лавозимини тарк этишга қарор қилгани ва ҳокимиятни тинч йўл билан топшириш бўйича кўрсатмалар бериб, Сурияни тарк этгани, Россия эса музокараларда иштирок этмагани ҳақида хабар берди.

    Кремлдаги манбанинг РИА Новости агентлигига айтишича, Асад ва унинг оила аъзолари Москвага келган – Россия уларга гуманитар нуқтаи назардан бошпана берган. Агентлик суҳбатдоши, шунингдек, Россия расмийлари Суриядаги қуролли мухолифат вакиллари билан алоқада эканлигини, уларнинг етакчилари Россия Федерациясининг Суриядаги ҳарбий базалари ва дипломатик муассасалари хавфсизлигини кафолатлаганини қайд этди, деб хабар беради ria.ru.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates