Туркийзабон давлатлар миллий жамоалари ва клублари ўртасида футбол турнирлари ташкил этилиши мумкин

    Бу масала Тошкентда ўтган тадбирда муҳокам қилинди

    Пойтахтимизда ФИФА кўмаги ва иштирокида туркийзабон давлатлар футбол ассоциациялари раҳбарларининг йиғилиши ташкил этилди.

    Озарбойжон, Венгрия, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Туркманистон ва Ўзбекистон футбол ташкилотлари раҳбарлари, ОФК ва УЕФА вакиллари иштирок этган мазкур тадбирда миллий ва клублар миқёсида қўшма халқаро мусобақалар ўтказиш имкониятлари муҳокама қилинди. Шунингдек, футболни ривожлантириш ва оммалаштириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

    Футбол бўйича мутахассислар, мураббийлар, ҳакамлар тайёрлаш ва ўзаро тажриба алмашиш, футбол ассоциациялари ўртасида ҳар томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.