Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов мамлакатимизга ташриф буюрди

    Ҳукумат 9 ноябр 2023 776

    Йирик халқаро тадбир - Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммитида қатнашиш учун Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов мамлакатимизга ташриф буюрди.

    Тошкент халқаро аэропортида уни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

    Қисқа суҳбатдан сўнг, Олий мартабали меҳмон ўзи учун ажратилган қароргоҳга жўнаб кетди.

    Эслатиб ўтамиз, Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтадиган мазкур саммитда иштирок этиш учун Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Эрон Президенти Иброҳим Раисий, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов, Покистон муваққат ҳукумати раҳбари Анвар ул-Ҳақ Какар мамлакатимизга етиб келгани хабар қилинган эди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates