Фильм Суриядан аёллар ва болаларни олиб келиш бўйича 2019-2020 йилларда ўтказилган «Меҳр» операциясига бағишланади.
Кинокартинада асосан, турли вазиятлар билан Сурияга бориб қолган инсонлар, оилалар тақдирига урғу берилади. Яқин Шарққа иш излаб борган ёш фельдшер йигит, эрининг орқасидан боришга мажбур бўлган ва уни йўқотиб қўйган аёл, ота-онаси Сурияга олиб кетган 11 ёшли ўспирин йигитча каби қаҳрамонлар тақдири ҳақида ҳикоя қилинади.
Сценарий муаллифи Азамат Қоржовов, режиссёр Рашид Маликов, постановкачи оператор Алексей Вензос, рассом Дониёр Абдураҳманов, либослар бўйича рассом Елена Аитова. Фильмда Нигина Анорбоева, Феруза Собитова, Анвар Мавлонов, Фирдавс Орипов каби актёрлар роль ижро этади, деб хабар беради «Ўзбеккино» Миллий агентлиги матбуот хизмати.
Ҳозирда фильмнинг тасвирга олиш ишлари Бухорода бўлиб ўтяпти.









