Уч стакан чой ёки қаҳвани қоғоз стаканларда ичсак...

    75 000 та майда микропластмасса зарраларини ютиб юборган бўламиз. Улар танада аста-секин тўпланиб, хавфли онкологик касалликларнинг пайдо бўлишига олиб келади.

    Кўпчилигимиз ишга бораётганда ёки шунчаки сайр қилганда бир марталик идишларда иссиқ ёки яхна ичимликлар сотиб оламиз. Бундай идишлар ўз таркибида палладий, хром, кадмий каби заҳарли оғир металл ионлари ҳамда баъзи хавфли органик бирикмаларни сақлайди.

    Ўлим ва патоген касалликларга олиб келадиган токсик қўшимчаларни ўз ичига оладиган қоғоз стаканнинг ички қопламаси 15 дақиқа давомида сувга 25 минг микропластик заррачасини чиқаради. Микропластмассалар (каттароқ пластмасса бўлаклари парчаланганда ҳосил бўлади) озиқ-овқат орқали одамлар ва ҳайвонларнинг танасига киради.

    Ҳар сафар чой, қаҳва ёки иссиқ шоколад ичганингизда стаканлардан инсон танасига жуда кўп микрозаррачалар киради. Улар танада аста-секин тўпланиб, токсик ва кансероген таъсир кўрсатади, шунингдек, хавфли онкологик касалликларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади.

    Интернет манбалари асосида тайёрланди

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates