“Учар куёв”нинг 68 та жаримасини қайнота тўлашига тўғри келди

    Андижон шаҳрида яшовчи М.А. турмуш ўртоғининг эгалигида бўлган “Lacetti” автомашинасини бошқариб, йўлларда ҳаракатланиш тезлигини мунтазам равишда меъёридан ошириб келган. Натижада 68 маротаба маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган.

    Вилоят ИИБ ЙҲХБ органлари томонидан Мажбурий ижро бюроси Андижон шаҳар бўлимига келиб тушган жарима солиш тўғрисидаги 68 та қарорларга мувофиқ М.У.дан жами 28 миллион сўм ундирилиши белгиланган.

    Бўлим давлат ижрочиси автомашина эгасини жарима пулларини тўлаши юзасидан огоҳлантирган. Шунингдек, қарздорлик тўланмагани сабабли “Lacetti” русумли автомашина жарима майдонига олиб кириб қўйилган.

    Шу сабабли, куёви М.А. бошқарувида содир этилган 68 та жарима учун қайнота 28 миллион сўм миқдоридаги маъмурий жарималарни тўлаб беришини билдирди ва қизининг эгалигидаги автомашинани жарима майдонидан олиб чиқди.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates