Украина масаласида ўтказилган норасмий саммит бўйича якуний баёнот берилмади

    Бир қатор Европа етакчилари иштирок этган Париждаги Украина бўйича норасмий саммит якуний баёнотсиз якунланди.

    Унинг ташкилотчиси Франция Президенти Эммануэль Макрон матбуот анжумани ўтказмади.

    Макрон томонидан Мюнхен конференциясидан сўнг Европа хавфсизлиги ва Украинадаги можарони муҳокама қилиш учун чақирилган фавқулодда йиғилиш Россия ва АҚШ ўртасидаги музокаралар фонида тахминан уч соат давом этди.

    Музокараларда Германия, Буюк Британия, Италия, Польша, Испания, Нидерландия ва Дания етакчилари иштирок этди. Бундан ташқари, Франция пойтахтига Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен, Европа Кенгаши раҳбари Антониу Кошта ва НАТО Бош котиби Марк Рютте етиб келди, деб хабар беради ria.ru.

    Бироқ Макроннинг қўшма баёноти ёки матбуот анжумани ўтказилмади. Польша Бош вазири Дональд Туск журналистларга айтганидек, саммитда Украина бўйича ҳеч қандай қарор қабул қилинмади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates