Булар иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маънавий, маърифий каби ҳар қандай йўналиш бўлмасин, барчасидагиижобий ўзгаришларни халқимиз ўз кўзи билан кўриб шоҳиди бўлиб турибди.
Шулар қаторида дунёда тимсоли йўқ мегалойиҳа — Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг бунёдэтилаётгани, ушбу йирик лойиҳанинг ислом мамлакатлари ичида тенгсиз эканини бугун халқаро экспертлар ҳамэътироф этмоқда.
Президентимиз ушбу улуғвор марказни барпо этиш ғоясини БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида маълумқилган эди ва бундан 8 йил аввал жаҳон ҳамжамиятини маърифат йўли билан жаҳолатга қарши курашишга даъватэтганди.
Моҳиятан, ушбу Марказ кенг қамровли маданий-маърифий мега-платформа бўлиб, унинг вазифаси исломдинининг ҳақиқий инсонпарварлик, бағрикенглик ва тинчликсеварлик моҳиятини кенг халқаро жамоатчиликкаетказиш ҳамда Ўзбекистоннинг маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштиришдан иборат.
Давлатимиз Раҳбарининг Марказга ташриф буюриб, берган ҳаётий кўрсатма ва таклифлари билан қурилишишлари, шу билан бирга, лойиҳа контентининг янада мазмунли ва сифатли бўлиши борасидаги ишларжадаллашганига гувоҳ бўлиб турибмиз.
Шундай улуғ кунларда ният қиламизки, Марказнинг очилиш маросими ҳам кўтаринки руҳда, жаҳонмамлакатлари ҳавас қиладиган даражада ўтади.
Рамазон ойи давомида муҳтожлар ҳолидан хабар олинди, ифторликлар қилинди, ҳар қачонгидан ҳам кўпроқхайру эҳсонлар амалга оширилди. Мамлакатимизда юз бераётган бундай эзгу ишлар, туб бурилиш ҳақиқиймаънода маърифий жасорат сифатида қабул қилинмоқда.
Ҳеч кимга сир эмас, Ўзбекистон заминида икки маротаба илмий юксалиш – ренессанс юз берган. Бугун эсаюртимизда Янги Ренессанс пойдевори яратилмоқда.
Президентимизнинг Муборак айём муносабати билан йўллаган табрикларида халқимизга бўлган эҳтиром ва улуғлашни, муқаддас динимизга нисбатан чуқур ҳурматни кўрдим, ривожланиш ва ёрқин келажакка бўлган улканишончни ҳис қилдим.
Ислом цивилизацияси марказининг эртасига ҳам мана шундай катта ишонч билдирилмоқда.
Зеро, бугунга кадар Марказ томонидан диний-маърифий йўналишда тизимли ишлар, йирик лойиҳалар амалгаоширилди. Маҳобатли бинонинг қоқ маркази муқаддас китоб – Усмон Мусҳафи учун ажратилди.
Яқинда Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон Ол Сауднинг кўп миллатли Ўзбекистон халқига ҳадяси – муқаддасКаъба ёпинчиғи – Кисванинг бир парчаси тақдим этилди. Давлатимиз раҳбари топшириғига кўра, Кисва Марказгажойлаштирилиб, намойиш этилади.
Унинг остида “Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз бин Абдураҳмон Ол Сауднинг кўп миллатлиЎзбекистон халқига совғаси” деган маънодаги изоҳ бўлади.
Комил ишонч билан айта оламанки, Муборак Рамазон ойи давомида қилинган эзгу дуолар ижобати халқимизҳаётининг янада фаровон бўлиши, халқаро майдондаги нуфузи янада ортишида намоён бўлади.
Биз зиёлилар юрт қадрини кўтариш, халқаро майдондаги имижини ошириш, халқ манфаати ва фаровонлиги учунилмий кураш йўлида муҳтарам Президентимизга камарбаста бўламиз!
Фурсатдан фойдаланиб, халқимизни яна бир бор шу улуғ айём билан қутлаб, юртдошларимизнинг оилаларигатинчлик, файзу барака тилаб қоламан.
Муборак рамазон ҳайитининг ҳаётбахш шукуҳи ва боқий файзи қалбларимизни мудом хушнуд ва шод қилибтурсин.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов
Ҳамкорлик материали