Бугунги давр кечагисидан кескин фарқ қилади. Хорижий тажрибаларга кўра, инвестиция нафақат реконструкциява таъмирлаш, балки янги ишлаб чиқариш корхоналарини барпо этишда ҳам энг муҳим омил. Шу боис, Ўзбекистон иқтисодиётига хорижий капитални жалб қилиш ва ундан фойдаланиш ҳозирги босқичда инвестицияжараёнининг муҳим қонуниятига айланиб бормоқда. Бу жараён олий таълимда ҳам самарадор воситалардандир.
Президентимиз раислигида жорий йил 16 январь куни инвестицияларни кенг жалб этиш ва экспорт ҳажминиошириш борасидаги ишлар натижадорлиги ҳамда келгусидаги асосий вазифалар муҳокамаси бўйича ўтказилганвидеоселектор йиғилишида инвестицияларни жалб этиш ҳолати танқидий таҳлил қилиниб, устувор вазифаларбелгилаб берилган эди. Мазкур топшириқлар ижросини таъминлашда олий таълим муассасаларида хорижийинвестиция ва грант маблағларини жалб қилиш, шунингдек, таълим экспортини ривожлантириш бўйича қаторчора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Жумладан, Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институтида ўтганйилдаги инвестиция дастурлари таҳлил қилиниб, истиқболдаги режалар белгилаб олинди.
2024 йилда институтда Жанубий Кореянинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги (MAFRA),Халқаробоғдорчилик институти ҳамкорлигида мамлакатда картошка уруғчилик тизимини ривожлантириш учун кадрларсалоҳиятини оширишга қаратилган халқаро лойиҳа доирасида товар-моддий бойликлар (лаборатория жиҳозлари, транспорт воситалари, асбоб-ускуналар ва бошқа жиҳозлар) хариди бўйича хорижий инвестиция ўзлаштирилди.
Институт Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги (SDS) билан тузилган келишувга асосан Зарафшондарёси ҳавзасида аҳоли фаровонлигини ошириш лойиҳаси доирасида ижтимоий сўровнома ўтказди ҳамдаконсалтинг хизматлари кўрсатилди.Ушбу лойиҳа доирасида институтга 10,5 минг доллар миқдорида хорижийинвестиция киритилди.
Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA), Токио қишлоқ хўжалиги ва технологиялар университети билан“Самарқандда хурмо мевасини қуритиш орқали қишлоқ аҳолиси даромадларини ошириш” лойиҳаси доирасидаинститут ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида интеграцияни амалга оширишда хорижий ташкилотларбилан ҳамкорлик ўрнатилди ҳамда 100 минг доллар қийматида хорижий инвестиция ўзлаштирилди.
200 га яқин талабамиз иқтисодиёти ривожланган Германия, Буюк Британия, Польша давлатларига ҳақтўланадиган амалиётга юборилди. Натижада 972 минг долларга тенг хорижий инвестиция олинишига эришилди. Бундан ташқари, Латвия ташқи ишлар вазирлиги грант дастурлари бўйича Булдуру техникуми ва институттомонидан қўлга киритилган грант дастури BioDigiSkills – қишлоқ хўжалиги учун биотехнология ва рақамликўникмаларни ривожлантириш лойиҳаси доирасида хорижий грант маблағи олинди.
Европа Иттифоқининг Эрасмус+ дастури, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA), Туркия ҳамкорлик вамувофиқлаштириш агентлиги (TIKA), Жанубий Корея озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги (MAFRA) кабиташкилотларнинг грант маблағи ҳисобидан институт профессор-ўқитувчилари хориждаги ҳамкоруниверситетларга стажировка ўташ учун юборилди.
Лойиҳаларимиз қишлоқ хўжалигида етук кадрлар тайёрлаш, хорижий илғор тажрибаларни мамлакатимиздажорий қилишга қаратилган. Бу борада давомли амалий ишлар бажариляпти. Масалан, Европа ИттифоқинингЭрасмус+ дастури Open Food Innovation University (OFINU) лойиҳаси доирасида Латвияда 10 нафар мутахассис вапрофессор-ўқитувчи малакасини ошириш режалаштирилган. Ўқув жиҳозлари сифатида нон ишлаб чиқаришбўйича лаборатория фаолияти йўлга қўйилади. 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб озиқ-овқат инновациялари бўйичаевропалик профессор-ўқитувчилар билан ҳамкорликда ўқитишнинг янги шакли амалиётга жорий этилади ваунинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари ишлаб чиқилади.
Шунингдек, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги ҳузуридаги Инсон ресурсларини ривожлантириш бўлимининггранти ёрдамида институтимизнинг 1ходимини Токио қишлоқ хўжалиги ва технологиялар университетида 3 йилдавомида ўқитиш учун 60 минг доллар грант маблағи ажратилди. Бундан ташқари, Эрасмус+ Халқаро кредитмобиллиги (ISM) дастури доирасида профессор-ўқитувчилар ва талабаларни хориждаги турдош олий таълиммуассасаларида қисқа муддатли тадқиқот ўтказиш ва малакасини оширишга юбориш ҳамда ўқишини ташкилэтиш учун 65 минг доллар грант маблағи ажратилди.
2024 йил сарҳисобига кўра, институтга жами 2миллион 293 минг 329 доллар қийматида хорижий беғараз маблағкиритилди. 2025 йилда ҳам институтда мазкур лойиҳа ва дастурларни изчил давом эттириш, таълим экспортиниамалга оширишга қаратилган саъй-ҳаракатлар бошлаб юборилди. Жумладан, жорий йил январида Эрасмус+ дастурининг OFINU лойиҳаси доирасида институтнинг 3 профессор-ўқитувчиси Латвия ҳаёт фанлари ватехнологиялар университетига малака оширишга юборилди.
Талабалар амалиётини хорижда ўтказиш бўйича лойиҳа тайёрлаш мақсадида институтнинг 2 ходими 14-19 январькунлари Польшанинг Ignasy Mossiskiамалий фанлар университетида хизмат сафарида бўлди.
Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги томонидан молиялаштирилаётган “Самарқандда хурмо мевасини қуритишорқали қишлоқ аҳолиси даромадини ошириш маҳаллий лойиҳаси” доирасида 2 профессор-ўқитувчимиз 24-31 январь кунлари Токио қишлоқ хўжалиги ва технологиялар университетига хизмат сафарига юборилди. Шунингдек, мазкур агентлик томонидан молиялаштирилаётган лойиҳа доирасида Токио қишлоқ хўжалиги ва технологиялар университетининг бир профессор-ўқитувчиси маҳорат дарсларини ўтиш учун институтимизгакелди.
Жанубий Корея билан ҳамкорлик доирасида Халқаро боғдорчилик институти президенти,профессор Леобошчилигидаги делегация институтимизда меҳмон бўлди. 5 профессор-ўқитувчимиз эса Жанубий Кореянингкартошка уруғчилигига оид ташкилотларига малака оширишга юборилди.
Хорижий ҳамкорлар билан амалга оширилаётган бу каби лойиҳалар доирасида институтга жами 177минг доллармиқдорида хорижий инвестиция киритилди.
Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти халқаро грант ва инвестицияларни жалб қилиш бўйичасезиларли ўсишга эришмоқда. 2024 йилда жалб қилинган маблағ 2,29 миллион долларни ташкил этган бўлса, 2025 йилда бу кўрсаткични 4,58 миллион долларга етказиш режалаштирилган. Асосий ҳамкорлар қаторигаЯпония, Швейцария, Германия ва Европа Иттифоқи киради. Хорижий инвестициялар товар-моддий бойликлар, консалтинг хизматлари ва талабаларни хорижда амалиётга юборишга йўналтирилган.
Юртимизда илм-фанни янада ривожлантириш, ёшларимизни чуқур билим, юксак маънавият эгаси этибтарбиялаш, рақобатбардош иқтисодиёт муҳитини шакллантириш борасида бошлаган ишларимизда таълим ва тадқиқот учун ажратиладиган маблағлар келажакда ўз мевасини беришига ишонамиз.
Шавкат ҲАСАНОВ,
иқтисодиёт фанлари доктори,
профессор
Ҳамкорлик материали