Шу кунга қадар "Бухоро" жамоаси бош мураббийи бўлган Ҳаким Фузайлов саломатлиги туфайли ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилди.
Ўтган мавсум "Бухоро" жамоаси билан ПРО лигадан Суперлига йўлланмасига эга чиқишда кўрсатган хизматлари учун Ҳаким Фузайловга клуб раҳбарияти, футболчилар ҳамда жамоа ишқибозлари номидан ҳам ўз миннатдорлигини билдириб, келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилади.
Улуғбек Бақоев 2017-2018 йилги мавсумларда "Бухоро"да бош мураббий вазифасида ишлаб, ишқибозлар кўнглидан жой олган эди. Яна бир бор жамоа ушбу мураббийга ишониб топширилди.