UNESCO Венецияни йўқ бўлиб кетиш хавфи остида турган жойлар рўйхатига киритишга чақирди

    UNESCO Венецияни яна йўқолиб кетиш хавфи остида турган Бутунжаҳон мероси объектлари рўйхатига киритишни маслаҳат берди.

    Мутахассисларнинг фикрича, шаҳар инфратузилмасининг ривожланиши, иқлим ўзгариши оқибатлари, шунингдек, оммавий туризм Венециянинг “ўзига хос умумбашарий қийматига ортга қайтариб бўлмайдиган ўзгаришлар” асосида таҳдид солмоқда.

    Шу муносабат билан UNESCOнинг Бутунжаҳон мероси маркази “Венецияни йўқ бўлиб кетиш хавфи остида турган Бутунжаҳон мероси объекти сифатида рўйхатга олишни тавсия қилади”. Ташкилот аъзолари ушбу тавсияни кузда бўлиб ўтадиган йиғилишда кўриб чиқиши кутилмоқда.

    Бундан икки йил аввал UNESCO экспертлари шаҳар мақомини ўзгартиришга чақирган, бироқ ўша пайтда бу ташаббус маъқулланмаган эди, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates