«Университет 3.0» — фан-таълим ва инновация модели

    Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида ҳаётимизга босқичма-босқич “Университет 3.0” тушунчасини жорий этиш масаласи таъкидланган. Бу тушунча нимани англатади?

    Университетлар тарихий ривожланиш йўлида бир нечта моделлар орқали ўтиб келмоқда.

    Энг биринчи навбатда, анъанавий ва мумтоз “Университет 1.0” модели мавжуд бўлиб, унда фақат таълим бериш устувор вазифа бўлган. Муаллим маъруза ўтади, талаба конспект ёзиб боради.

    “Университет 1.0”, яъни “биринчи авлод университети” фақат таълим бериш макони бўлиб, унинг мақсади билим етказиб беришдан иборат.

    Кейинчалик шаклланган “Университет 2.0” (“иккинчи авлод университети”) модели таълим беришга қўшимча равишда илмий тадқиқот ҳам олиб боришга ихтисослашган даргоҳ саналади. XIX асрдан бошлаб ривожланган таълим муассасалари “тадқиқот университетлари” деб аталади. “Университет 2.0” илмий тадқиқот фаолияти орқали янги билимларни яратади; бозор иштирокчилари учун консальтинг хизматлари маркази бўлади; саноат томонидан буюртмалар бўйича илмий тадқиқотлар олиб боради, янги технологияларга асос солади.

    “Учинчи авлод университети”, ёки "Университет 3.0, эса фан-таълим билан бир қаторда инновация ва илмий-тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштириш фаолияти билан ҳам шуғулланади.

    “Университет 3.0”да тадбиркорлик маданияти ривожланган бўлиб, ишбилармон доиралар вакиллари билан самарали мулоқот ўрнатилган бўлади. Бундай университетда технологик стартаплар яратилиб, патентлар мунтазам рўйхатдан ўтказилади. Калифорния штатидаги Кремний водийси бунга яққол мисол.

    Тадқиқотларга кўра, дунё университетлари умумий сонининг атиги 0,3 фоизи “Университет 3.0” моделига мос, деб тан олинар экан.

    Мамлакатимиз университетлари олдида 2030 йилга қадар илмий-тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштириш масаласи қўйилган. Бу ҳолда олийгоҳларимиз халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингларида юқори ўринларни эгаллаш имкони бўлади.

    Ва ниҳоят Университет 4.0 юқоридаги барча сифатларни ўзида жамлаб, у рақамлаштирилган ва бизнес жараёнлари автоматлаштирилган макон саналади. “Университет 4.0” юқори технологияли саноатни ривожлантиришда етакчига айланиб, оммавий ишлаб чиқаришдан истеъмолчиларнинг индивидуал талаблари асосида хизматлар етказади.

    Бу борада “Университет 4.0” талабаларнинг индивидуал эҳтиёжлари асосида ўқув режа ва дастурлар тайёрлайди. “Университет 4.0” талабаларнинг нафақат билими, балки ижтимоий кўникмаларига ҳам устувор эътибор қаратади.

    Ахборот ҳаддан зиёд тарқалган бир даврда айнан “учинчи” ва “тўртинчи” авлод университетлар ўқув жараёнини шиддат билан ўзгараётган воқеликка мослаштириш қобилиятига эгадир.

    Янги авлод университларига босқичма-босқич ўтиш глобал таълим жараёнларига интеграция имкониятини беради. Анъанавий университетлар замон талабларига мос кела олмаяпти. Таълим бериш муҳим, лекин кифоя эмас. Назарий тадқиқотлар муҳим, лекин улар воқеликдан узилган бўлса, назарий даражада қолиб кетади. Бугунги авлод университетларимиз илмий-тадқиқот натижаларини тижоратлаштиришни ўрганиши керак. Бу уларни маҳаллий ва халқаро даражада нуфузини ва ишончини оширади. Фақатгина мослашувчан олийгоҳларгина рақобатга дош бера олади.

    Сардор Усманов,

    Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
    Ахборот хизмати раҳбари.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates