Университет дастурлари йирик компанияларга йўл очмоқда

    И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали асосий вазифаларидан бири республикамизда ёқилғи-энергетика саноати учун юқори малакали мутахассислар тайёрлаш, таълим стандартларини халқаро талабларга жавоб берадиган кўрсаткичларга олиб чиқишдан иборат.

    ОТМ нефть ва газ соҳаси бўйича барча даражадаги мутахассислар, жумладан, амалиёт учун зарур бўлган илмий ва педагогик кадрларни етиштиришни кўзда тутади. Битирувчилар нефть ва газ тармоғида фаолият юритаётган корхона ва ташкилотларда камида уч йил синов шартларини муваффаққиятли ўтаб,келгусида тўлақонли меҳнат фаолиятига киришади.

    Битирувчиларимиз бугун мамлакатимиздагиномдор нефть ва газ компанияларида меҳнат қилаётир. Филиал республика ва хориждаги етакчи корхона ва ташкилотларга, талабчан иш берувчиларга ҳамда юқори технологик тадқиқот марказларига замонавий меҳнат бозорига мос келадиган мутахассислар авлодини шакллантириб боради. 2023 йил якунига кўра, 227 битирувчидан 182 нафари нефть ва газ саноати корхоналари ва халқаро операторлар бўлимларига ишга қабул қилинган. 14 нафари магистратура йўналиши бўйича ўқишни давом эттирди, 31 битирувчи эса хусусий бизнес бошлади. Таълим муассасасида йўлга қўйилган амалиёт дастури эса филиал ва ишлаб чиқариш корхоналари ўртасидаги стратегик ҳамкорлик уларга асқатмоқда.

    Олий таълим муассасаси замонавий, ўқув жараёни ва меҳнат фаолияти юритиш учун қулай, таълим икки тилда олиб бориладиган, юқори малакали профессор-ўқитувчилар ва мутахассислардан иборат бўлган, давр талабларига жавоб берадиган, таълим-тарбия жараёнини инновацион-рақамли модул платформаси асосида ташкил этаётган университетлардан биридир. Стратегик мақсад “таълим-фан-ишлаб чиқариш” тамойили асосида етакчи олий ўқув юрти мақоми васалоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган.

    Бугун мазкур олий таълим муассасаси мамлакатнефть ва газ саноати барқарор ривожланиши учун замонавий кадрлар тайёрлайдиган кўп мақсадли кластерга айланган. Шу билан бирга, бу ерда мустаҳкам фуқаролик позициясига эга, интеллектуал салоҳиятини эл-юрт манфаати йўлида сафарбар этишга қодир, эркин ва баркамол ёшларни тарбиялашга хизмат қиладиган маънавий-ахлоқий муҳит яратилган.

    Сўнгги йилларда талабалар халқаро очиқ интернет олимпиадаларида қатнашиб, фахрли ўринларни эгаллаб қелмоқда. Биргина 2022/2023 ўқув йилида халқаро олимпиадаларда талабалар 50 дан ортиқ медалга сазовор бўлди, 250 дан ортиқ илмий мақола муаллифлари, 25 та номдор стипендия соҳибларига айланди.

    Юқори технологик ишлаб чиқариш учун кадрлартайёрлаш сифатини ошириш мақсадида дуал таълим тизимини йўлга қўйиш, у орқали таълим ва ишлабчиқариш соҳаси ўртасидаги интеграция жараёнини таъминлаш долзарб масалалардан бири. Дуал таълим замонавий касбий таълим стандартлари орқали ёшларда касбий компетенцияларнишакллантиришга қаратилган. Шу боис, 2021 йилдан бошлаб филиалда ўқув жараёнига киритилган дуал таълим тизими самара бериб келмоқда. Турли йўналиш ва соҳа вакилларини ташкил этувчи 3-4-босқич талабалари ишлаб чиқариш мутахассислари раҳбарлигида назарий билимларини амалиётда қўлламоқда. Улар мамлакатимиз нефть ва газ саноатининг етакчи корхоналарида касб-ҳунар сирларини ўрганиб, амалий кўникма ва малакаларга эга бўлмоқда.

    Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида филиал ҳузурида ҳудудий тайёрлов курслари ташкил этилган. Ҳар йили ҳудудлар эҳтиёжидан келиб чиқиб, тайёрлов курсларида абитуриентларга рус тили, математика ва физика фанларини чуқур ўрганиши учун керакли шарт-шароитлар яратилади. 20172023 йилларда 2700 дан ортиқ йигит-қиз ушбу курсларда ўқиш истагини билдирди.

    Ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳамкорлик доирасида Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти, Бухоро нефтни қайта ишлар заводи, Шўртан газ-кимё корхонаси, Муборак газни қайта ишлаш заводи, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи, “Lukoyl Uzbekistan Operating Company” масъулияти чекланган жамияти, “Eriell”, “Enter Enginering”, “Uzbekistan GTL” ва бошқа кўплаб компаниялар билан интегратив алоқалар йўлга қўйилган. Ундан кўзланган мақсад таълим ва ишлаб чиқариш жараёнининг ўзаро боғлиқлигини таъминлаш, профессор-ўқитувчиларни қўшма инновацион лойиҳаларга жалб этиш, корхоналарда амалиёт талабига жавоб берадиган мутахассисларни тайёрлашда мавжуд экспериментал ресурс базасидан самарали фойдаланишдир.

    Бундан ташқари, Ўзбекистонда ёқилғиэнергетикани ривожлантириш бўйича фундаментал тадқиқотлар қилиш, жумладан, ўқув лабораториялари фаолиятини жаҳон андозалариасосида йўлга қўйиш, талаба ёшлар ва ишлаб чиқариш корхоналари ҳамкорлигида нефть ва газни қазиб олиш, қайта ишлаш усулларини ташкил этишга қаратилган моддий ресурслар захирасидан самарали фойдаланишни назарда тутади. Амалиёт дастурлари орқали профессор-ўқитувчилар томонидан қатор учрашувлар, ўқув семинарлариўтказилади. Бунда иштирокчиларга филиал ҳаёти ва фаолиятига оид видеоматериаллар намойишэтилади, талаба ёшларнинг ёқилғи-энергетикага бағишланган инновацион лойиҳалари ва стартаплари кенг тарғиб қилинади.

    Ижтимоий соҳадаги самаралий ишлар ҳамдиққатга сазовор. Талаба ёшлар ўзининг ўқув, илм-фан, спорт соҳаларида, ижодий ва ижтимоий ҳаётида эришилган ютуқлари орқали йилдан йилга нуфузи ортиб бораётган “Йил талабаси” республика кўрик-танловида фаол иштирок этиб келяпти. 2023/2024 ўқув йилида мазкур танловнинг якуний босқичида иштирокчилар “Энг фаол билимдон”, “Энг фаол тарғиботчи”, “Энг фаол ихтирочи”, “Энг фаол ижодкор” каби номинациялар бўйича фахрли ўринларга муносиб кўрилди.

    Соғлом, билимли ва маданиятли ёшлар мамлакат тараққиёти ва келажагини белгилаб берувчи ҳамда жамиятда ижобий ўзгаришларни амалга оширишда қудратли кучдир. Ёшларга оид давлат сиёсати,аввало, ҳар бир давлатнинг кучли ижтимоий сиёсати бўлиб, ёшлар ва давлат ўртасидаги муносабатларни мувофиқлаштиришга хизмат қилади. Бу соҳадаги изчил ислоҳотлар давр талаби бўлиб, доимо такомиллашиб боради ва узлуксиз жараён сифатидаумрбоқий давом этади.

    Абдулла МАҒРУПОВ,

    техника фанлари номзоди, доцент

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates