Ургутда Рақамли технологиялар ўқув маркази очилди

    Рақамлаштириш 30 сентябр 2020 2329

    Самарқанд вилояти Ургут туманида Рақамли технологиялар ўқув маркази очилди.

    Марказнинг кўркам ва шинам хоналар замонавий компьютер жиҳозлари билан таъминланган. Ўқув марказида маҳаллий ёшларга ахборот технологиялари, дастурлаш, робототехника асосларини, замонавий рақамли технологияларни ўргатиш ҳамда бу соҳада мутахассисларни тайёрлаш мақсад қилиб белгиланган.

    Рақамли технологиялар ўқув марказида 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар компьютер саводхонлиги бўйича бепул ўқитилади ва курсларни муваффақиятли тугатганларга сертификатлар берилади.

    Қолаверса, марказда ёшларни компьютер спортига (киберспортга) жалб қилиш, киберспорт қоидаларини ўргатиш, турли ўйинлар бўйича гуруҳларни шакллантириш, жамоавий ўйинлар амалиётини ташкил этиш, республика миқёсида мусобақалар ўтказиш ҳам кўзда тутилган.

    Шунингдек, мазкур марказда тумандаги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбар ва ходимларининг ахборот-коммуникация технологиялари бўйича малакаларини ошириш режалаштирилган, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates